Projects

Алматида Биринчи Боку туркология қурултойининг 100 йиллигига бағишланган халқаро симпозиум бўлиб ўтмоқда

Алматида Биринчи Боку туркология қурултойининг 100 йиллигига бағишланган халқаро симпозиум бўлиб ўтмоқда. 1926 йилда Озарбайжон пойтахтида биринчи марта иштирокчилар умумий маданий мерос, тил ва ёзув масалаларини муҳокама қилганди. Ўшанда туркий халқларнинг араб ёзувидан лотин ёзувига ўтиши ҳақида муҳим ва ҳал қилувчи қарор қабул қилинганди. Икки кун давомида Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Озарбайжон, Туркия олимлари ва экспертлари, АҚШ ва Европа мамлакатлари мутахассислари Биринчи қурултойнинг тарихий аҳамияти ва XXI асрда туркологиянинг ривожланишини муҳокама қиляпти.

Silkway.tv